Эксетер (Буюк Британия) университети олимлари инсонларда тез ўлимга олиб келувчи асосий сабабларидан бирини аниқлади. Мутахассислар 46 минг нафар британияликнинг тиббий маълумотини ўргаганда, бу ҳолат кекса инсонларда қон босимнинг пасайиши билан боғлиқлиги маълум бўлди.
Тадқиқотда юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар ва соғлиғидан шикояти йўқ инсонлар жалб этилган. Аммо ҳар иккала ҳолатда ҳам беморларда ўлимдан 14 йил олдин артериал қон босимининг пасайиб бориши кузатилган. Ўн тўрт йилнинг охирги икки йилида эса бу ҳолат тез-тез такрорланган.
Шундан келиб чиқиб олимлар қон босимининг динамикаси яқинлашиб келаётган ўлимни кўрсатадиган асосий индикатор эканини таъкидламоқда, деб ёзади “JAMA Internal Medicine” илмий журнали.





