АсосийDunyo

ДУБАЙДА 119 ГЕКТАРЛИК САФАРИ БОҒИ ОЧИЛАДИ

'ДУБАЙДА 119 ГЕКТАРЛИК САФАРИ БОҒИ ОЧИЛАДИ'ning rasmi

БААнинг Дубай амирлигида 12 декабрь куни сафари боғи очилади, деб ёзади Gulf Lifestyle.

Dubai Safari Park’да дунёнинг 250 та минтақасидан келтирилган 2500 дан ортиқ жониворлар тақдим этилади. Боғдаги Африка, Осиё, Арабистон мавзуларидаги ҳамда очиқ сафари қишлоқчаларда ташрифчилар очиқ майдонларда ҳайвонларни қўллари билан силаши мумкин бўлади.

2020 йилга келиб, 119 гектарлик сафари боғидаги жониворлар сонини 5000 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Боғ ўз энергетика эҳтиёжларини қондириш учун қуёш энергиясидан фойдаланади. Амирлик томонидан амалга оширилаётган янги, экологик тоза лойиҳа Дубайнинг рамзий кўнгилочар маконига айланиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар