АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА ЗИЛЗИЛА ҚАЙД ЭТИЛДИ

'ТОШКЕНТДА ЗИЛЗИЛА ҚАЙД ЭТИЛДИ'ning rasmi

Тошкент” сейсмостанциясининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг 11 декабрь куни соат 15:25 да Республикамизда зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпимаркази Тошкент шаҳридан 211 километр, Жиззах шаҳридан жанубий-ғарбий йўналишида 30 километр узоқликда содир бўлган. Бу ҳақда “Qalampir.uz хабар бермоқда.

Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси М =3.5 ни ташкил этган.

Республика ҳудудларидан зилзила сезилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Зилзила оқибатида жойларда жарбланганлар ва жароҳат олганлар ҳақида хабар бўлмаган ва шунингдек, талофатлар ҳам кузатилмаган.

Аввалроқ, 2017 йилнинг 29 сентябрь куни 18:50 да Тошкент шаҳрида унча кучли бўлмаган ер силкиниши содир бўлган.

    Бошқа янгиликлар