Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 5 декабрь куни Самарқандда синов режимида шошилинч тезкор хизматларни ягона «112» рақами билан чақириш тизимини жорий этиш бўйича синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар бермоқда.
Тизим 2018 йил давомида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, бунда шошилинч хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имконияти сақлаб қолинади.
«112» тизими ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш), тез тиббий ёрдам хизматлари, газ тармоқлари авария хизматлари ва ФВВ қутқарув хизматларини ўзида бирлаштиради. Келгусида тизимга сув таъминоти ва электр энергияси соҳасидаги навбатчилик бўлинмаларини чақириш ҳам киритилиши мумкин.






