Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, якшанба куни айрим ҳудудларда ҳарорат тушади. Ёмғир, қор ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Эрталаб ва кечқурун ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 3-5 даража илиқ, кечаси 2 даражагача совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 4 даражагача, кечаси 8 даражагача совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ, кечаси эса 5 даражагача совуқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб ва кечқурун ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 2 даражагача тушиб кетади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 10 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 1 даражагача совуб кетади.
Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи ҳамда кечаси 2-7 даража илиқ бўлади.






