АсосийJamiyat

ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ УЧУН 9 ТА ЗАМОНАВИЙ ИНШООТЛАР БАРПО ЭТИЛДИ

'ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ УЧУН 9 ТА ЗАМОНАВИЙ ИНШООТЛАР БАРПО ЭТИЛДИ'ning rasmi

Бош қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида мамлакатимизнинг кўплаб

ҳудудларида Адлия вазирлиги тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга

топширилди.

Сўнги йилларда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришлар бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан, унинг фуқароларга юридик хизмат кўрсатиб келаётган тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳанинг моддий – техника базаси изчил такомиллаштирилмоқда. Биргина ўтган 2017 йилнинг 11 ойи мобайнида республикамиз бўйлаб ФҲДЁ органлари учун 9 та замонавий иншоотлар барпо этилди, 8 та бино капитал таъмирдан чиқарилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Фарғона вилоятининг Боғдод ва Олтиариқ, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Қуйичирчиқ туманларида янги замонавий ФҲДЁ бинолари фойдаланишга топширилди. Замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлигида барпо этилган кўркам бинолар юртимиз аҳолиси, айниқса, оила қураётган ёшлар учун чинакам байрам совғаси бўлди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, янги иншоотларнинг қурилиши учун 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.


    Бошқа янгиликлар