АсосийJamiyat

СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАРГА НИМА САБАБ БЎЛДИ

'СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАРГА НИМА САБАБ БЎЛДИ'ning rasmi

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро Ш.А.нинг уйида маиший газ баллондан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган «Национал Силк Коттон» МЧЖга тегишли ип йигирув корхонасининг омборхонасида ёнғин содир бўлиб, омборхонанинг 90 кв. метр майдонда том ва ички қисми ҳамда ёнғин қўшни яшаш уйларига ўтишидан 30 кв.метр майдонларда том қисмлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Хамроҳ кўчаси 4-уй олдида турган «Вагон Депо» АЖга тегишли «Дамас» русумли автомобилда электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида автомобил буткул ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида автомобил хайдовчиси Ж.С. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага жойлаштирилган.

Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи фуқаро Т.К.нинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, 15 кв. метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Д.А.нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг носозлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда томи, шифти қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи фуқаро Л.П.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 5 кв.м. майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғли куйиш тан жароҳати олган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи И.Ж.нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг носозлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 120 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар