Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев А-373 автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида 2017-2018 йиллар қиш мавсумида транспорт воситаларининг узулуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Жумладан, қиш мавсумида об-ҳавонинг ноқулай шароитида “Қамчиқ” довонидан ўтувчи йўловчилар учун Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида ташкил этилган фуқароларни қабул қилиш пунктлари ҳолати ва яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси кўздан кечирилди.
Шунингдек, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонининг барқарор фаолият кўрсатишини, довон орқали автотранспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳамда узлуксиз ҳаракатларини таъминлашга жалб этилган хизматларнинг техникалари созлиги, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг тегишли асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати ҳам текширилди.
Қиш мавсумида А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонининг узлуксиз фаолият кўрсатиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан доимий назоратга олинган.
09.12.2017 09:58
ФВВ ВАЗИРИ “ҚАМЧИҚ” ДОВОНИНИНГ ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТЕКШИРДИ






