Алишер Усмонов Reuters'га берган интервьюсида, Ўзбекистоннинг янги раҳбарига ташқи дунёга очилишга ва Ўзбекистонга имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Uznews.uz” маълум қилмоқда.
"Мен қўлимдан келганича Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёрман ва шундай қиляпман ҳам, - деди Усмонов агентликка телефон орқали берган интервьюсида. - Менинг бугунги кундаги ролим - маслаҳатлашувлар, маслаҳатлашувлар ва хайрия лойиҳалари".
У сармояларга батафсил тўхталмади, фақат гап орасида ўзи 49 фоиз акциясига эгалик қилувчи Россиянинг USM холдинг компанияси ва Ўзбекистоннинг металлургия заводи ўртасида алоқалар мустаҳкамланаётганини айтиб ўтди. Миллиардер бу алоқаларнинг қайси босқичда эканига ойдинлик киритмади.






