Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
«Яндекс» компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун, «Яндекс» — россиялик трансмиллий компания бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими, интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда ИТ-хизматларни кўрсатади. Айниқса, Россия, Туркия, Белоруссия ва Қозоғистон ахборот технологиялари бозорида юқори ўринга эга.






