АсосийJamiyat

НАМАНГАНДА 8 ТА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

'НАМАНГАНДА 8 ТА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ'ning rasmi

“Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси буюртмасига мувофиқ “Тошуйжой ЛИТИ” акциядорлик жамияти лойиҳалаштирган ва умумий қиймати 32 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат банки томонидан молиялаштирилди. Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи “Янги замон бино” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Дегрез қурилиш савдо саноат сервис”, “Сардорбек Арслонбек транс”, “Янгиқўрғон қурилиш монтаж”, “Муҳаммадсаид қурилиш савдо”, “Қурувчи”, “Калисто сервис” каби ёрдамчи пудратчи корхоналар томонидан амалга оширилди. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, оқава сув тармоқлари билан таъминланган уйлар атрофида болалар майдончалари, автомобилларни қўйиш жойи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилган.

Уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилди. Янги уйга кўчиб ўтганлар орасида бир гуруҳ жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар