2014 йилнинг 5 мартидан Тел-Авив-Тошкен йўналиши бўйича тарифлар пасайтирилди. Ушбу йўналишдаги иқтисод класси авиачипталари нархи тариф турига қараб 105 дан 280 АҚШ долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 15 майидан Тошкент-Нью-Йорк йўналишидаги иқтисод класси барча тарифлари пасайтирилиши ҳақида миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берган эди. Шунингдек Тошкент-Токио йўналишидаги иқтисод класси барча тарифлари, жумладан гуруҳларга авиачипталар нархи пасайтирилган.





