Фуқаро А.Мамасидиқов бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасида ёқилғи қуйиш баки ичига умумий қиймати 108 млн.650 минг сўмлик жами 98 дона “REDMI 4X” маркали уяли телефон аппаратлари ҳамда автомашина заҳира балонида 1700 дона қошиқ маҳсулоти яширилган экан.
Божхоначиларнинг кўзини шу тариқа шамғалат қилишга уринган қонунбузарлар бу усуллари билан давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 35 млн. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан бўйин товлашган.
Афсуски, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига эгри йўлларни иҳтиёр қилган тадбиркорлар божхона тўловларидан бўйин товлаш орқали мамлакатимиздаги ички рақобат муҳитига ҳам зиён еткизибгана қолмай, аҳолини саломатлигига жиддий зиён етказишини ўйлаб кўрмаётган бўлсалар.






