АсосийSUG'DIYONA

ШИРИН «ҲАЛҚАЧА»ЛАР

'ШИРИН «ҲАЛҚАЧА»ЛАР'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: (15 дона учун): 350 гр. ун,200 гр. сариёғ, 130 гр. шакар, 1 стакан ерёнғоқ, 1 донадан тухум ва тухум сариғи, ярим чой қошиқдан ванилин ва хамир юмшатгич, туз.

Тайёрланиши: 1. Сариёғ, тухум сариғи ва шакарни яхшилаб аралаштиринг. Миксер ёрдамида 1-2 дақиқа кўпиртиргач, оз-оздан ун солиб, хамир тайёрланг. Зувала ясаб, ярим соатга музлаткичга қўйинг.

2. Хамирни 6-7мм. қалинликда ёйиб, ҳалқалар кесиб олинг. Сўнгра пишириқ қоғози солинган газ патнисига теринг-да, 20 дақиқа музхонага қўйинг.

3.Ерёнғоқни майдалаб, қуруқ товада қовуриб олинг.

4. «Ҳалқача»ларга тухум сариғи суртиб, ерёнғоқга белаб олинг-да, патнисга териб, 200 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.

4 кишилик.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Бошқа янгиликлар