07.02.2014 16:49
Йўлларда тирбандликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди
Бош бошқарма бошлиғи, полковник Х.Сайдалиев ўз маърузасида тизимда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга, айрим камчиликларга йўл қўйилганлигига тўхталиб, фаолиятни янада яхшилаш юзасидан мавжуд имкониятлар, замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ва бу борада ташаббускор бўлиш лозимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг [url=http://mvd.uz/uzb/9-mvd-news-cat/mvd-ministry-news-cat/238-v-dukhe-konstruktivnoj-kritiki.html]хабар беришича, йиғилишда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланишини яхшилаш, тирбандликларни бартараф этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган ишларни тубдан яхшилаш юзасидан соҳа ходимлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Тадбирда бош бошқарма мутасадди раҳбарларининг ахборотлари, ҳудудий раҳбар ходимларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.





