01.02.2014 11:53
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги кучли совуқ ҳақида огоҳлантирди
Хабарда, “Ўзгидрометмаркази маълумотларига кўра жорий йилнинг 1 дан 5 февралигача ҳаво ҳарорати меъёрдан пастга 15-20 даражагача тушади. Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз”, дея огоҳлантирилган.
Мамлакатимиз ҳудудига Россиянинг марказий Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво кириб келмоқда. Ҳароратнинг кескин тушиши Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навои вилоят аҳолисини кутмоқда — 28 даража.





