31.01.2014 22:00
Тошкентдаги гаражлар бузилмайдиган бўлди
Ҳокимнинг мазкур қарори 2013 йилнинг 8 апрел санасида қабул қилинган эди. Унга кўра, 2014 йилнинг сўнггигача Тошкентда барча шахсий гаражлар бузилиб, уларнинг ўрнига замонавий тўхташ жойларини қуриш режалаштирилган эди.
Ҳужжатда таъкидланишича, бекор қилиш бўйича қарор Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2013 йил 31 декабрдаги 10/15-13-сонли эътирозига мувофиқ амалга оширилган.





