31.01.2014 10:19
Бокс. Ўзбекистон Осиё чемпионатидан 8 та медал билан қайтмоқда
Эътиборлиси, қитъанинг энг иқтидорли чарм қўлқоп усталари иштирокида бўлиб ўтган чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчимиздан 8 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.
Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-75 кг) келтиришган бўлса, Абдулҳай Шораҳматов (-52 кг), Маҳмуд Ғоипов (-64 кг), Азизбек Шукуров (-81 кг) ҳамда Асилбек Солиев (-91 кг) кумуш медал совриндори бўлишди. Яна икки нафар ҳамюртимиз Фазлиддин Мелибоев (-60 кг) ва Шоҳрухбек Эркинов (+91 кг) эса Осиё чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирландилар.
Шу тариқа, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Терма жамоамиз аъзолари 2-февраль куни соат 01:30да Ватанимизга қайтиб келадилар.
Манба: www.olympic.uz





