Дилшод Кенжаев Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига қайта тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтига таяниб Uz24 нашри хабар қилди.
Кенжаев 2015 - 2017 йилларда Халқ таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Президентнинг 3 июлдаги қарорига мувофиқ мазкур лавозимидан озод этилганди.
Кенжаев Дилшод Муталибович 1977 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. 2002 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тамомлаган.
2017 йил 17 октябрда Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.






