2017 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Ислом Республикаси Нефт вазири Бижан Зангане билан учрашди.
Суҳбат чоғида томонлар ёқилғи-энергетика йўналишида ўзаро ҳамкорлик орқали савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.
Шу куни делегация аъзоси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов Эрон Нефть вазирлиги ва унинг тузилмалари раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ўтказди.






