Рани хайрия ишлари билан кўп шуғулланади. Масалан, 2005 йилда Нью Деҳлида бўлиб ўтган концертдан тушган маблағдан Ногиронларга ёрдам бериш миллий марказ жамғармасига пул ажратди. 2006 йилда эса ўз туғилган кунини кўзи ожиз ва нутқ нуқсонлари бўлган болалар билан биргаликда нишонлади. Бу ногирон болалар Хелен Келлер институти талабалари бўлиб, улар Ранига «Зулмат» («Black») фильмидаги кар‑соқов Мишель ролига тайёргарлик кўришда ёрдам беришган. Шунингдек, Рани «Ким миллионер бўлишни истайди?» кўрсатувидаги гонорарининг тенг ярмини «Илоҳий Оила» шифохонасига эҳсон қилади. Ранининг фикрига кўра, бу шифохона Ҳиндистонда энг кўп учрайдиган хасталик — болалардаги юрак касалликларини даволаш билан шуғулланади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






