2017 йилнинг 16 октябр куни “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Д эҳтиётсизлиги оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Олинган маълумотдан сўнг қутқарувчилар тезкорлик билан воқеа жойига етиб бордилар. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро Ш.Д чуқурдан чиқариб олинди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирги вақтда жабрланувчи ўз уйида бўлиб, унинг соғлиги қониқарли деб баҳоланмоқда.






