Ошпазларнинг маҳорат сири нимада эканлигини биласизми? Аслида, мазали таом тайёрлаш қонун-қоидасига тўғри амал қилиш ва ошхонада тажриба ўтказишдан чўчимаслик керак. Ана шунда маҳоратингиз ошиб, таому егуликларингиз таъми оғизда қоладиган бўлади.
Пирожка
Оширма хамирдан тайёрланган пирожкиларни газ печидан олгач, иссиқлигида устига сариёғ суртинг. Иссиқлигида хамир сариёғни шимиб олиб, уст қисми ялтиллаб, иштаҳаочар кўриниш беради.
Сариёғ қораймаслиги учун…
Агар пишириқ учун сариёғни эритиш керак бўлса, товага озроқ туз сепиб, айланаси бўйлаб тарқатинг. Шунда эриётган сариёғ қорайиб кетмайди (бунда майдан туздан фойдаланган маъқул).
Қўзиқоринни пиширишда...
Қуритилган қўзиқоринларни пиширишдан олдин 1-2 соат туз қўшилган сутга солиб қўйинг. Шундан сўнг уларни сувда қайнатсангиз, тез пишади, юмшоқ ва мазали бўлади.
Кўкатлар
Агар музлатгичингиздаги кўкатлар сўлиб қолган бўлса, уларни қайта тирилтириш мумкин. Бунинг учун муздек сувга озроқ сирка аралаштириб, кўкатларни бир-икки маротаба ботириб, сўнг силқинг. Қарабсизки, барра кўкатлар яна фойдаланиш учун шай.
Сабзавотларни қайнатгач....
Сабзавотларнинг пўстини арчиб, тузли сувда қайнатсангиз, пишгач, сувини тўкиб юборманг. Ундан шўрва ёки гўшт қиймасини қовуришда фойдаланса бўлади. Сазавотлар қайнаётиб, таркибидаги фойдали витаминлари сувга чиқади. Шу сабаб қайнатилган сувини бемалол ишлатиш мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






