Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди, Хоразм вилоятида барча соҳаларда катта ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади. Бундай натижаларга эришишда 2012 йилдан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келган Пўлат Раззоқович Бобожоновнинг муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этди.
Ана шундай раҳбарлик салоҳиятини ҳисобга олиб, Президент П.Бобожоновни янада масъулиятли вазифага – ички ишлар вазири лавозимига тайинланганини маълум қилди.
Шу муносабат билан сессияда Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинлаш масаласини кўриб чиқилиши кераклигини айтиб, Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги сиёсий партиялар гуруҳлари билан, вилоят фаоллари ва оқсоқоллари билан маслаҳатлашган ҳолда, бир неча йиллар давомида юқори лавозимларда ишлаган, бугунги кунда вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Илгизар Матяқубович Собиров номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди. 2017 йил 14 октябрда И.М.Сабировни Хоразм вилоятининг ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида Президент Фармони имзоланди.
И.Собиров 1959 йилда туғилган. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси, Тошкент юридик институти, Олий суд, Олий хўжалик суди, Президент девонида масъул лавозимларда ишлаган. Қўшкўпир тумани ҳокими, Олий Мажлис Сенати Раиси, Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган, 2017 йил февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажариб келган.






