АсосийSalomatlik

Шифо маслаҳат: “ҲОМИЛАДОРЛИКДА ТИШНИ ДАВОЛАТСА БЎЛАДИМИ?”

'Шифо маслаҳат: “ҲОМИЛАДОРЛИКДА ТИШНИ ДАВОЛАТСА БЎЛАДИМИ?”'ning rasmi

— Етти ойлик ҳомиладорман. Жағ тишим қаттиқ оғриқ бераяпти. Ҳозирча шўр сув ва мойчечак дамламаси билан оғзимни чайқаб турибман. Айримлар бу вақтда тишни олдириб бўлмайди, дейишаяпти. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Гулзода Мамарасулова, Тошкент вилояти

Дилмурод АЛИМОВ, терапевт-стоматолог:

— Тишлардаги кариоз кавак сурункали инфекция ўчоғиҳисобланади. Бу эса бўлажак она организми билан бир қаторда ҳомилага ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда аввал жағ тишни кўриш лозим. Ҳозирги замонавий стоматология имкониятлари ҳомиладорликда қўллаш мумкин бўлган препаратларни тақдим этмоқда. Мазкур воситалардан ўз ўрнида тўғри фойдаланилганда она ва бола саломатлигихавфда қолмайди.Даволовчи гинекологингиз билан маслаҳатлашинг-да, стоматолог кўригидан ўтинг. Агар тишни олиб ташлаш лозим топилса, амалиёт бажарилади. Эҳтимол консерватив даво чоралари кўмагида муаммо ҳал қилинса ҳам бўлар.

    Бошқа янгиликлар