Ўзингизга қанча оро берманг, тирноқларингиз парвариш қилинмаган бўлса, гўзаллигингиз тўлиқ бўлмайди. Тирноқ бўёғи кийим ва терингиз рангига мос бўлиши учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг.
1. Рангсиз, новвотранг, қаймоқранг лаклар нейтрал ранглар ҳисобланиб, исталган кийим билан ҳар қандай фаслда мослашаверади. Агар либосингизга қайси рангли лакни мослашни билмай турсангиз ана шу ранглардан фойдаланинг.
2. Қизил бўёқли лак аёлларга хос энг латофатли ранг бўлиб, уни турличасига ишлатиш мумкин. Бу ранг байрамона услубда кийинган, қизил лаб бўё¼и суртилган образга ҳам мос, нейтрал рангдаги либослар билан ҳам тугалланган кўриниш олади. Қора рангли кийимларнику, тирноқларни қизил рангли лаксиз тасаввур қилиб бўлмайди.
3. Жилосиз лаклар классик услубга жуда мос бўлиб, бундай лак суртилган тирноқ эгалари жиддий, о¼ир-босиқ кўринадилар. Ялтироқ лакларни эса фақатгина байрам ва тўй хашамларда суртишингиз ёки кундалик маникюрда бир бармоққа безак ўрнида ишлатишингиз мумкин. Марварид тусдаги лаклар оxирги пайтлар урфда эмас, иложи борича камроқ бундай турдаги лаклардан фойдаланинг.
4. Лак танлашда тирноқлар тузилишига ҳам алоҳида аҳамият беринг. Агар тирноқ кўриниши ўртача катталик ва узунликда бўлса, исталган лакдан фойдаланишингиз мумкин. Агар тирноқлар кенг ва калта бўлса, уларни тўқ рангли лаклар билан узунроқ ва иxчамроқ кўрсата оласиз.
5. Куз-қиш ойларида тўқ рангли бинафшаранг, жилосиз, кўк, тўқ лавлаги ранг ва жигарранг лаклар суртиш мақсадга мувофиқ бўлади. Баҳор ёз ойларида эса ёрқин рангдаги лаклар билан тирноқларни бўянг.
6. Кўк, яшил, сиёҳранг лаклар билан маникюр қилинганда ҳеч бўлмаганда акссесуарингиз шу рангдан бўлишига қатъий риоя қилинг.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






