Фойдали хусусиятлари:
- жигар, ўт қопчаси яллиғланишида;
- меъда-ичак, буйрак-қовуқ касалликларида фойдали;
- иситма қолдирувчи;
- ўт ва сийдик ҳайдовчи шифобахш хусусиятлари мавжуд.
Ножўя таъсири: наъматак таркибидаги аскорбин кислотаси тиш эмалини емириш хусусиятига эга. Шу боис ўсимлик дамламасидан истеъмол қилгач, оғизни илиқ сув билан чайиш керак.
Кимларга мумкин эмас: қизил аллергик тошмаларга мойиллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. Шунингдек, ошқозон яраси, гастрит, юрак хасталикларида шифокор кўрсатмаси билан қабул қилиш керак.
Рецепт: наъматак мевасининг 2 ош қошиғини 500 мл. қайнаган сувда дамлаб, 1 соатча тиндирилади. Дамламадан кунига 2-3 маҳал овқатланишдан олдин 100 мл.дан ичилади. Бу рецепт камқонлик, қувватсизлик, буйрак ва жигар хасталикларида фойдали.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






