АсосийJamiyat

​ЖАСУР ИБРОҲИМОВ ВА ИСЛОМ ТЎЛАГАНОВНИНГ ЖАНЖАЛИНИ КЎРГАН ГУВОҲ СУДДА КЎРСАТМА БЕРДИ

'​ЖАСУР ИБРОҲИМОВ ВА ИСЛОМ ТЎЛАГАНОВНИНГ ЖАНЖАЛИНИ КЎРГАН ГУВОҲ СУДДА КЎРСАТМА БЕРДИ'ning rasmi

Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан кўриб чиқилаётган суд мажлисига қўшимча гувоҳ сифатида ҳунарманд уста Мираъло Темиров иштирок этди.

Мираъло Темиров кўрсатмасидан:

“3 май куни 145-мактабнинг орқасидаги Миллий хавфсизлик биносини олдида деворнинг ташқи томонини таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётган эдим. Обеддан кейинги вақт эди. Олдимдан 5-6 та бола ўтди. Улар майкаларини ечишди, ва урушишни бошлашди. Мени “хай-хай”лашимга эътибор ҳам қилишмади. Менинг қўлимдаги суюқлик қотиб қолмаслиги учун деворга ишлов беришни бошладим. Икки бола баравар урушиб кетишди. Кейин Жасур қўлини кўтариб, бўлди деди. Болалар сув олиб келиб, уни ўзига келтиришди-да юз қўлларини ювиб, нарироққа бориб, калла уруштириб кетишди. Мен орада 3-4 дақиқа жанжални кўрмадим, фақат бошини ва оҳирини кўрдим. Уруш тугагач, болалар кетаётганида қўл бериб ҳайрлашишди.”

Судья гувоҳдан урушга бошқа болалар аралашмадими деган саволига:

“Иккиси урушди бошқалари қараб туришди”, деган жавобни айтди.

Мираъло Темиров кўрсатмасидан:

“Мен жиддий уруш бўлади, ҳаммаси шу даражага етади деб ўйламагандим.”

    Бошқа янгиликлар