Ёшлик ва гўзалликни сақлашга қанча уринмайлик, йиллар, барибир, ўз ишини бажаради. Қаришдан қўрқиб, тиғ тагига ётишгача борамиз ва вазиятни янада қийинлаштирамиз. Келинг, яxшиси, табиат қонунига қарши бормаган ҳолда шунчаки табиий йўллар билан чиройли кексайишни ўрганамиз. Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга риоя қилсангиз бўлгани.
1. Инсон танаси вақт ўтгани сари ўзгаради ва бу нормал ҳолат. Ёдда тутинг: сизнинг мақсадингиз ёшликдаги гўзаллигингизни хайкалдек қотириб қўйиш эмас, ёш ўтганда ҳам чиройли кўрина олишга уринишдир.
2. Ёшингиз улғайгани сайин аъло даражада кўринишингиз керак. Ювилмаган, паxмоқ сочлар, тирноқлардаги ярим кўчган лаклар, баланд пошнали пойабзаллар, калта-култа юбка ва кўйлакларни унутинг.
3. Сочингизни малакалаи устага кестиринг. Шунда сочни ювиб, фенда қуритсангиз бас, турмагингиз келаси ювилгунга қадар кўзингизни қувонтираверади.
4. Енгил қадамлар ташлаб юриш учун, аввало, вазн тўпламанг, кальцийни кўпроқ истеъмол қилинг, шунда оёқ бармоқларида ёриқчалар пайдо бўлмайди, сиз эса юришга қийналмасиз.
5. Гулли матодан тикилган кийимлардан воз кечинг. Сочларига оқ тушган хонимларга оч пушти, зайтун, оч жигарранг, сут ва қаҳвали сутрангидаги либослар тавсия этилади.
6. Иякни тўғри ушлаб елкангизни ғоз тутишга одатланинг. Елкалар букилганлиги ёшингизга яна 10 ёш қўшиб беради.
7. Доим табассум қилинг, бунинг учун тишларни доимий парваришлаш шарт.
8. Соғлигингизга бепарво бўлманг, тез-тез шифокор кўригидан ўтиб туринг, буюрилган муолажаларни бажаринг, тўғри таомланинг. Соғлигингизда муаммо бўлса, табиийки бу юзда ҳам акс этади.
9. Вақтг ҳаєидаги фикрингизни ўзгартиринг, шошишдан тўxтанг, вақтида уxлаб, дам олинг. Йога билан шуғулланишни одат қилинг. Янгиликларга интилинг, замон билан хамнафас бўлинг, невараларингиз билан кўпроқ суҳбатда бўлинг, ёшарасиз.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






