АсосийJamiyat

​ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ РОЛИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Телекоммуникация технологиялари ва Туризм касб-ҳунар коллежларида “Вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда таълим муассасаси ҳамда оила институтининг ҳамкорлиги” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Юнусобод туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар вояга етмаган ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ота-онанинг масъулиятини янада ошириш, оилада тарбиявий муҳитни яхшилаш борасида ўз фикрларини айтиб ўтишди. Шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшларни огоҳликка чақириш учун содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларидан айрим мисоллар ҳам келтириб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар