АсосийJamiyat

​ЖИЗЗАХДА ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ИЛК 120 НАФАР ЎҚУВЧИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

'​ЖИЗЗАХДА ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ИЛК 120 НАФАР ЎҚУВЧИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ'ning rasmi

Жиззах шаҳрида ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ихтисослашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилди.

Ўтган беш ой давомида ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернат учун 4 қаватли замонавий бино қуриб битказилди. Бинода кенг ва ёруғ синфхоналардан ташқари 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, фаоллар зали ҳамда бошқа хоналар бор. Ўқувчилар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун спорт майдончалари барпо этилган.

Жорий йил 1 октябрдан фаолият бошлаган мактаб-интернатнинг 5, 6, 7, 8-синфларига барча туман ва шаҳарлардан синов асосида 120 нафар истеъдодли ўғил-қиз ўқишга қабул қилинди.

Жамоатчилик вакиллари, ёшлар, ота-оналар иштирокида ўтган янги мактабнинг очилиш маросимида ушбу муассасанинг барпо этилиши вилоят маданий ҳаётида катта воқеа бўлгани таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар