Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида МДҲга раислик қиладиган навбатдаги мамлакат масаласи кўриб чиқилди.
Умумий қарорга мувофиқ, 2018 йилдан ушбу халқаро тузилмага раислик Тожикистон Республикасига ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Президент Имомали Раҳмонни табриклади ва ушбу масъулиятли вазифани бажаришда муваффақиятлар тилади.
Давлат раҳбарлари музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирди.






