АсосийDunyo

​ЕРЛИКЛАРНИ КУЧЛИ МАГНИТ БЎРОНИ КУТМОҚДА

'​ЕРЛИКЛАРНИ КУЧЛИ МАГНИТ БЎРОНИ КУТМОҚДА'ning rasmi

Айни дамда Ерда кучли магнит бўрони кузатилмоқда. Синоптиклар магнит бўронининг авж палласи 13–14 октябрь кунларига тўғри келишини маълум қилишди.

Бўрон таъсирчан инсонлар ва электроникага таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари унинг алоқа, теле- ва радиосигналлар ва спутниклар фаолиятига салбий таъсири кузатилади. Бунинг сабаби —қуёш шамоли.

Синоптиклар магнит бўронларининг таъсири одамларда соғлиқнинг ёмонлашиши, бош оғриғи, мигрень, юрак уришининг тезлашиши, уйқусизлик, қон босимнинг ошиши билан кечишини айтишмоқда.

Ерда магнит бўронлари ўтган ойнинг бошида бошланган.

Олимлар синоптикларнинг ушбу фикрларини инкор этишмоқда. Улар ушбу кунларда кучли магнит бўронлари кузатилмаётганини қайд этишди.

    Бошқа янгиликлар