Буюк Британиядаги темир йўл станцияларидан бирида кузатув камералари юк поезди болалар аравачасини уриб кетганини суратга олди.
YouTube тармоғига жойланган ёзиб олинган кадрларда ичида сумка бор болалар аравачаси платформа томонга юриб келаётгани ва ўтиб кетаётган поезд билан тўқнашаётгани акс этган.
Бола бу вақтда онанинг қўлида бўлган ва унга ҳеч нарса қилмаган.
Темирйўл ташувчи хавфсизлик кенгаши бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун аравачаларни тормозга қўйишни маслаҳат берди.






