АсосийDunyo

Шаҳзода Уильям фермерга айланади

Сентябрь ойида ҳарбий хизматдан истеъфога чиққан Британия шаҳзодаси Уильям келаси йил фермерчилик билан шуғулланади. 

Бу ҳақда Лондоннинг "The Sun” нашри хабар берди. “Шаҳзода қишлоқ хўжалигини юритиш курсларига ўқишга киришга тайёр. 31 ёшли шаҳзода қиролга айланганидан сўнг отасидан
қироллик оиласининг шахсий ерларини – Корнуолл герцоглигини қабул қилиб олиш учун зарур билимларни олишига умид қилмоқда”, - деб ёзади ушбу нашр.

Қироллик ҲҲК захирасининг капитани ҳозир Кембриж университетининг қишлоқ хўжалик иқтисодиёти курсларига ўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда, дея қайд этади “ИТАР-ТАСС”.  

    Бошқа янгиликлар