АсосийJamiyat

EuroNews Бухоро ҳақида кўрсатувлар намойиш этмоқда

27 ноябрдан 3 декабргача Европадаги энг оммабоп янгилик телеканали — EuroNews “Бухоро: замонавий саёҳатчилар учун Буюк Ипак йўли меҳмондўстлик анъаналари” деб
номланган теледастурлар кетма-кетлиги намойиш этилади.


Унда Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган ахборот дастур намойиш этилади. “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу туркум кўрсатувларнинг “Бухоро: мўжизалар шаҳри” деб номланган илк сонида шаҳардаги тарихий обидалар, хусусан, Бухоронинг энг баланд нуқтаси — Минораи Калон ҳамда “қайси бурчакдан ёритилишига қараб, ранг ва қиёфасини ўзгартирувчи” Сомонийлар мақбараси намойиш этилди.

Бундан ташқари, шаҳарнинг буюк сиймолари қаторида Абу Али ибн Сино ва Нақшбандий билан боғлиқ тарихий маълумотлар ҳам тилга олинди. Ибн Синонинг нафақат тиббиёт, балки пазандачилик соҳасидаги хизматлари ҳам эътироф этиларкан, мавзу Бухоронинг меҳмондўстлик анъаналарига уланиб кетди.

Муаллиф кўрсатув сўнггида дастурнинг кейинги сонида машҳур ўзбек паловининг тайёрланиши ҳақида маълумот беришини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, телеканалда бундан аввал “Самарқанд: Буюк Ипак йўли хазинаси” номли видеолавҳа намойиш этилган, унда Самарқанд манзаралари акс этган бўлса-да, асосан, шаҳар тарихига тўхталиб ўтилган эди. 

    Бошқа янгиликлар