27.11.2013 10:56
Хонанда Бейонсени Миср эҳромларига қўйишмади
“Egypt Independent” нашрининг ёзишича, экскурсиянинг рад этилишигаунинг қабул қилувчи томонга нисбатан қўполлиги ва ҳурматсизлиги сабабчи бўлган.
Гизадаги музей мажмуасини бошқараётган, Мисрнинг қадимги осори-атиқалар бўйича собиқ вазири Захи Ҳаваснинг сўзларига кўра, хонанда учун шахсий экскурсия тайёрланган. “У соат учга етиб келишини айтганди, бироқ анча кечроқ келди ва ҳатто узр ҳам сўрамади”, - дейди у.
Ҳаваснинг айтишича, у хонандадан кечиккани учун узр келтиришини сўраган, аммо “у ҳатто оғзини ҳам очмади”. Собиқ вазир Бейонсе тан соқчиси ва сураткаши ҳамроҳлигидан келганини
қайд этади. “Бизда ўзимизнинг сураткаш бор эди, у протокол бўйича суратга олиш ишларини олиб борарди, аммо уни хонанданинг тан соқчиси тўхтатиб, ҳар қандай суратга олиш ишлари фақат унинг рухсати билангина амалга оширилишини билдирди”.
"Мен Бейонсега у қўпол ва тарбиясиз эканини ва шу боис уни эҳромларда кўришни истамасликларини айтдим”, - дейди Ҳавас.
Бу Ҳавас томонидан Мисрнинг тарихий меросига яқинлашиш тақиқланган биринчи ҳолат эмас. У ўз вақтида “Би-Би-Си” телеканали учун Шоҳлар водийсида ҳужжатли фильм тайёрлаётган мисршунос тадқиқотчи Жоанн Флетчерни ҳам “қоида бўйича ўйнамагани” учун
мамлакатдан қувган эди.





