АсосийSalomatlik

Шифо маслаҳат: “АВИТАМИНОЗНИНГ ЧОРАСИ БОРМИ?”

'Шифо маслаҳат: “АВИТАМИНОЗНИНГ ЧОРАСИ БОРМИ?”'ning rasmi

— Мавсум алмашинувлари организмимга салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, баҳор яқинлашгани сайин ҳолсизланиб, қўлимга ишга бормай қолади. Шифокорлар бундай ҳолатни авитаминоз, дейишаркан. Унга қарши бирор чора борми?

Гулбаҳор Самадова, Жиззах вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор:

— Баҳор келишига яқин авитаминоз кўпчиликни ҳолдан тойдиради. Бунинг асосий сабаби, қиш бўйи витаминли маҳсулотларни кам истеъмол қилиш бўлса, яна бир омил организмдаги сурункали касалликларнинг “уйғониши”дир. Авитаминоз аломатлари кузатилаётган бўлса, таомномани ранг-баранг маҳсулотлар билан бойитишга ҳаракат қилинг. Мева ва сабзавотлар, кўкатлар, қоқлар айни муддао. Исмалоқ, ялпиз, жағ-жағ қўшилган сомса, чучвара ва мантилар ҳам организмга қувват улашади. Борди-ю аҳволингиз ўнгланмай бош оғриқлари, бош айланиши ёки меҳнат лаёқатининг сустлашиб бориши давом этаверса, шифокор кўрсатмаси билан поливитаминлардан иборат муолажа буюрилиши мумкин.



    Бошқа янгиликлар