Яқинда “LG” компанияси маиший техникалар тақдимотида антиқа ускуналарни намойиш қилди. Улар орасида гапирувчи кондиционер ҳам бор...
Ҳа, янги ишлаб чиқарилаётган Smart Inverter IONIZER “ақлли” кондиционерлари ана шундай хусусиятга эга. У ҳавони ҳеч қандай шовқин чиқармасдан ўта самарали иситади ва совутади.
Моделнинг Ionizer Plus ионизатори ҳавони комплекс тарзда тозалайди. Энг асосийси, сиз уни овоз билан бошқара оласиз. Айни пайтда у бир қанча тиллар, жумладан, русчани ҳам “тушунади”. Келгусида ўзбекчани “қотирадиган”лари ҳам чиқиб қолса, ажабмас.






