АсосийDunyo

Эрон ўзининг ядро дастурини музлатишга рози бўлди

Женевада 18 соатлик музокаралардан сўнг халқаро воситачилар “олтилиги” ва Эрон ўртасида келишувга эришилди.

Томонлар яқин ярим йил ичида Эрон ўзининг ядро дастурини музлатишигакелишиб олди. Ушбу қадам “олтилик”нинг ғарблик иштирокчиларига ўзларининг Эронга нисбатан санкцияларини юмшатиш имконини беради. Мазкур келишувда Теҳроннинг тинч ядро дастурига бўлган ҳуқуқи белгиланган. Бунга параллель равишда МАГАТЭ Эроннинг ядро объектларига нисбатан ўз инспекцияларини сезиларли равишда кенгайтиради. Ярим йилдан кейин эса томонлар Эроннинг тинч ядро дастури тафсилотларини ўрганишга киришади.    

Бу орада АҚШ бирйил давомида Эрон билан яширин музокаралар олиб борилганлиги фактини тасдиқлади, деб ёзади “Reuters”. Агентлик маълумотларига кўра, ушбу музокаралар давомида Эрон ва “олтилик” орасидаги келишувга эришишга ёрдам берган ғоялар ишлаб чиқилган.
Ўз навбатида, Исроил бош вазири Биньямин Нетаниягу Эроннинг ядро дастури бўйича келишувни “тарихий хато” деб атади.

    Бошқа янгиликлар