АсосийJamiyat

​АВТОТРАНСПОРТ УЧУН ЭНГ ХАРИДОРГИР РАҚАМЛАР КОМБИНАЦИЯСИ 19 МЛН. СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ

'​АВТОТРАНСПОРТ УЧУН ЭНГ ХАРИДОРГИР РАҚАМЛАР КОМБИНАЦИЯСИ 19 МЛН. СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ автомобилларнинг рўйхатлаш давлат рақам белгиларини аукционга тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 июлдаги ПҚ−3127-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини шаффоф ва рақобатдошлик асосида оширилган тўлов ставкаси бўйича, “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали, шунингдек уларнинг буюртномалари асосида автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича босқичма-босқич бериш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда аукцион ўтказиш ахборот тизими орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича I, Iа (юридик шахслар учун), III, IIIа (жисмоний шахслар учун) типдаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади.

Автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби ушбу қарорнинг 2-иловасида қайд этилган рақамлар комбинациясига нисбатан қўлланилмайди.

Ариза берувчи харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси билан РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини унинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариши мумкин.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда илгари берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБ берилади автотранспорт воситаси эгасидан ёки унинг вакилидан илгари берилган (илгари фойдаланилган) РЎДРБни бериш учун тўлов ундирилмайди.

Хозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни avtoraqam.uzex.uz сайтидан олиш мумкин.

Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт
воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг

РЎЙХАТИ

т/р

Тоифа номи

*РЎДРБнинг сериядаги сони

*РЎДРБнинг рақамлар комбинацияси

*РЎДРБнинг бошланғич нархи (ЭКОИҲда**)

РЎДРБга

ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан

РЎДРБга бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан

Тошкент шаҳри

1.

1-тоифа

27 жуфт

001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009.

100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900.

111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999.

100

130

2.

2-тоифа

19 жуфт

010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090.

101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909.

70

100

3.

3-тоифа

19 жуфт

011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099.

110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990.

50

80

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

4.

1-тоифа

27 жуфт

001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009.

100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900.

111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999.

70

100

5.

2-тоифа

19 жуфт

010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090.

101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909.

50

80

6.

3-тоифа

19 жуфт

011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099.

110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990.

35

65

*) РЎДРБ – рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

**) ЭКОИҲ – энг кам ойлик иш ҳақи.

    Бошқа янгиликлар