АсосийSavol-javob

АВТОМАКТАБНИНГ ИМТИҲОНИНИ 6 ОЙДАН КЕЙИН ТОПШИРИШ МУМКИНМИ?

'АВТОМАКТАБНИНГ ИМТИҲОНИНИ 6 ОЙДАН КЕЙИН ТОПШИРИШ МУМКИНМИ?'ning rasmi

“АВТОМАКТАБДА ЎҚИДИМ, ИМТИҲОННИ 6 ОЙДАН КЕЙИН ТОПШИРСАМ БЎЛАДИМИ?”

Автомактабни тугатиб имтиҳон топширишим керак. Бироқ иш бўйича Россияга кетишга мажбурман. Бу ҳолатда 6-7 ойдан сўнг келиб имтиҳон топширсам бўладими?

Азамат Камалов, Жиззах шаҳри

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

— Олти ой мобайнида имтиҳон синовларидан ўтиш лозим, Йўқса, бундай шахслар белгиланган тартибда яна таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишлари керак. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар