АсосийSavol-javob

​ЎҚИШНИ ҚАЙТА ГРАНТГА ТИКЛАШ МУМКИНМИ?

'​ЎҚИШНИ ҚАЙТА ГРАНТГА ТИКЛАШ МУМКИНМИ?'ning rasmi

КИМЛАР ЎҚИШИНИ ГРАНТ АСОСИДА ТИКЛАШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?

Олий ўқув юртида грант асосида таҳсил олган талаба қандай ҳолларда яна грантга тикланиши мумкин?

Дилрабо Тоғаева, Тошкент вилояти

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон Қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 30-бандига кўра, барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида мазкур Низом талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб 3 йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар истисно тариқасида, ўқишга давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.

Маълумот учун. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар