Россия Президенти Владимир Путиннинг паспорти сурати давлат раҳбарининг сайтига жойланди.
Кремль матбуот хизмати хабарида келтирилишича, тасвирда президент Москвадаги муниципал сайловларда овоз бергани акс этган.
Суратда Путиннинг участка сайлов комиссияси ходими қўлида ушлаб турган паспорти кўриниб турибди. Паспорт аниқ кўринмаётган бўлсада, унда паспорт маълумотлари тўлдирилганлигини кўриш мумкин.






