АсосийSUG'DIYONA

КЕЧКИ ТАОМ РЕЦЕПТИ: ЯНГИЧА КАБОБ

'КЕЧКИ ТАОМ РЕЦЕПТИ: ЯНГИЧА КАБОБ'ning rasmi

Ресторанга бориш шартмас!

Зарур масаллиқлар: 100 гр. гўшт қиймаси, 100 мл. сметана, 1 бош пиёз, 1 бўлак саримсоқ пиёз, 5 ош қошиқ зайтун ёғи, 3 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ, 1 та анор, кўкпиёз, салат барги, кўкатлар, туз, мурч, зираворлар.

Тайёрланиши: 1. Пиёз, саримсоқ пиёз ва кўкатларни майдалаб, ёнғоқ билан гўшт қиймасига аралаштиринг. Туз, мурч ва зира солиб, қиймадан 10 см.ли узунликда бўлакларга бўлинг. Ёғланган ёғоч сихга тортиб, хоҳлаган усулда пиширишингиз мумкин.

2. Соус тайёрлаш учун 2 ош қошиқ зайтун ёғига сметана, туз ва мурч солиб, аралаштиринг.

3. Ликопга салат баргларини териб чиқинг. Қиймали шашликларни қўйиб, устидан соус қуйинг. Анор доналари билан безатинг.

2 кишилик

40 дақиқа

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси

    Бошқа янгиликлар