“Ирма” довули Куба ҳудудида ўзининг юқори чўққисига етди. Куба Институти метеорологларининг маълум қилишларича, бу 8 сентябрь куни соат 21:00 атрофида содир бўлди.
Аввалроқ маълум бўлишича, довул Саффир-Симпсон шкаласи бўйича максимал-бешинчи даражага етган.
Довул марказида шамол кучи 260 км/с ташкил қилди.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, Американинг Флорида штати жанубий соҳилларига “Ирма” 10 сентябрь куни етиб боради.






