АсосийJamiyat

ЎЗБЕК ОШИНИНГ ГИННЕССНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИШИГАЧА БЎЛГАН ЖАРАЁН!

'ЎЗБЕК ОШИНИНГ ГИННЕССНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИШИГАЧА БЎЛГАН ЖАРАЁН!'ning rasmi


Бугун — 8 сентябрь санаси Ўзбекистон тарихида алоҳида ўринга эга бўлиши шубҳасиз! Боиси ўзбекистонлик ошпазлар бирлашишди ва анча йиллардан буён эришишмоқчи бўлган орзуси рўёбига етишишди. "Guinness World Records"нинг вице-президенти Стенинг Ричард (Richard Stenning) 7 тонна-ю 360 кг. ҳажмдаги ўзбегим ошини расман гиннесслар рекорди китобига кирганини эълон қилди. Батафсил репортаж яқин соатларда, унга қадар Сайлгоҳ кўчасида ўтган тадбирдан фоторепортаж билан танишишингиз мумкин.


Ваъда қилинганидек, Сайлгоҳ кўчасида фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар учун Шарқ арт-бозори ташкил қилинди. Унда шаҳарнинг энг яхши ҳунармандлари ўз маҳоратларини кўрсатди. Тадбир меҳмонлари ўзларига ёққан ижод маҳсулини сотиб олишди.

  • Гастрономик ярмаркада эса меҳмонларга Хоразм, Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига хос миллий таомлар тайёрланди. Тадбир меҳмонларига энг мазали таом ва ширинликлардан татиб кўриш, бир пиёла чой устида ҳордиқ чиқариш имкони берилди.



  • Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

      Бошқа янгиликлар