АсосийJamiyat

​ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИГА ЯНГИ ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

'​ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИГА ЯНГИ ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ'ning rasmi

Тошкент вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига идоранинг логотипи акс этган янги хизмат автомашиналари топширилди.

Шунингдек Бюронинг давлат назоратчиларига хизмат мопедларининг калитлари топширилди.

Тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Ш.Бабаев, вилоят прокурори Ж.Файзиев, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи А.Кодиров ва бошқарманинг ходимлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бюронинг моддий-техник таъминотини яхшилаш идора ва унинг ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Хусусан, Бюро ташкил этилган даврдан буён идоранинг Тошкент вилояти бошқармаси органлари томонидан 600 млрд. сўмдан зиёд ундирувлар амалга оширилган.

    Бошқа янгиликлар