Тўсатдан вафот этган 13 ёшли инглиз қизи Жемайма Лэйзеллнинг органлари саккиз кишига ўтказилди, бу ҳолат инсоният тарихида рекорд саналади. Қизнинг ўлимига мия аневризми сабаб бўлди.
Жемайма 2012 йилда хушидан кетгач тўрт кундан сўнг хушини йўқотган, аммо унинг тарихи инглиз матбуотининг эътиборига энди тушди. Ўлимидан олдин қиз ота-онасига донорлик ғоясини қўллаб-қувватлашини айтган. Бунга сабаб уларнинг оилаларини яқин дўсти автоҳалокатда вафот этгани бўлган.
Жемайманинг ота-онаси қизларини органлар донори рўйхатига қўшишди. Натижада унинг ўлимидан сўнг қизнинг юраги, ингичка ичаги, ошқозон ости бези, иккита буйраги, иккта ўпка ва жигари одамларга ўтказилди. Бу ҳодиса бир одамдан ўтказилган органлар сони бўйича Буюк Британияда рекорд саналади.






