9-10 сентябр кунлари Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади.
Делегация Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Сзянчжу бошчилигида ташриф буюради.
Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.





